Россиянинг Кисловодск шаҳрида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Isuzu автобуси ҳаракатлана бошлади, деб ёзади «1news.uz».
Янги йўловчи техникасини етказиб бериш ҳақида Кисловодск делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида келишиб олинган.
Машиналарни сотиб олган «Автоколонна 1721» ЁАЖ бош директори Шамил Касимов маълум қилишича, транспорт воситаси хавфсизликнинг Евро 4 экологик стандартидаги ёқилғида юради.
Изоҳ (0)