Хельсинки марказий кўчалаларидан бирида автомобилнинг йўлкада турган пиёдаларга келиб урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 4 киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ярадорлар касалхонага етказилди. Шунингдек, ҳодисада яна бир неча киши енгил жароҳат олди.
Полицияга кўра, ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган бўлиши мумкин. У қўлга олинди. Машинани 50 ёшли фин бошқарган.
Ҳодисанинг терроризмга алоқаси йўқлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)