Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида Исроил ҳарбийлари уларга пичоқ билан ташланган фаластинликни отиб ўлдирди. Бу ҳақда Исроил мудофаа армиясига (Сахал) таяниб, The Jerusalem Post маълум қилди.
Ҳарбийларга кўра, ҳодиса оқибатида бошқа жабрланганлар йўқ. Ҳужум фаластинликлар ва Сахал бўлинмалари ўртасида Вифлеем (Байт-Лаҳм), Наблус, Хеврон (Ал-Халил) ва бошқа шаҳарлардаги қатор тўқнашувлардан сўнг рўй берди.
Қизил Ярим ой жамиятининг Фаластиндаги бўлимига кўра, фақат Вифлеемнинг ўзида бир фаластинлик ўқотар қуролдан яраланди, иккиси резина ўқларидан жароҳат олди, 10 киши кўздан ёш оқизувчи газдан жабрланди.
Изоҳ (0)