АҚШ президенти Дональд Трамп Жон Келлини Оқ уй аппарати раҳбари этиб тайинлади, деб хабар берди «Интерфакс».
«Ҳозиргина Жон Келлини Оқ уй аппаратининг раҳбари этиб тайинлаганим борасида сизларни хабардор қилишдан мамнунман», — дея Трамп Twitter’даги саҳифасига ёзиб қолдирди.
Шундай қилиб, бунга қадар АҚШ ички хавфсизлик вазирлигига раҳбарлик қилган Келли, Трамп президент этиб сайланганунига қадар Оқ уй аппаратини бошқарган Райнс Прибаснинг ўрнини эгаллади.
Трампнинг Twitter’да таъкидлашича, Келли — «ажойиб америкалик ва кучли етакчи. У ички хавфсизлик вазирлигида ҳайратланарли ишларни амалга оширди. У менинг маъмуриятимдаги ҳақиқий «юлдуз».
Шу билан бирга Трамп Оқ уй аппаратинининг собиқ раҳбари Прибасга «хизмати ва мамлакатига содиқлиги» учун миннатдорчилик билдирди.
АҚШ президентига яқин одамга асосланиб Fox News’нинг хабар беришича, Трамп Прибасга нисбатан ишончини йўқотган ва асосий қонунчилик ҳужжатлари Конгрессда ўтмагани учун у ўз ваколатини шубҳа остида қолдирган.
Телеканал маълумотига кўра, ички хавфсизлик вазири вазифасини бажарувчи этиб Келлининг ўринбосари Элейн Дьюк тайинланган.
Изоҳ (0)