Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШвакиллари билан суҳбат давомида илк бор Тел-Авивнинг Фаластин билан ҳудудлар алмашишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда мамлакат телевидениесининг иккинчи канали маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Телефон орқали мулоқот Қуддуснинг Ибодатхона тоғи атрофидаги тангликка қадар бўлиб ўтган. Унда АҚШ маъмуриятининг халқаро музокаралардаги махсус вакили Жейсон Гринблатт ҳамда АҚШ президентининг маслаҳатчиси ва куёви Жаред Кушнер иштирок этган.
Телеканалга кўра, суҳбат чоғи Нетаньяху Вашингтондан Иордан дарёсининг Ғарбий қисмидаги Гуш-Эцион манзилгоҳларини Исроилга қўшилишига рози бўлишни сўраган. Бунинг эвазига ҳозирда Исроил таркибида бўлган Вади Ара манзилгоҳини Фаластин назоратига беришга розилигини билдирган.
Телеканал АҚШ расмийларининг бу таклифга муносабатига аниқлик киритмади.
Изоҳ (0)