Ёзёвонда яшовчи Г.Ҳомидова 2016 йил 15 июнда туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, уйига номаълум шахс кириб, умумий нархи 13 400 000 сўмлик тилла тақинчоқларини ўғрилаб кетганлигини маълум қилган, шундан сўнг тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилганди. Бу ҳақда «Дарё»га Фарғона вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Фарғона вилоят ИИБ ЭКБ томонидан жиноят жойидан олинган излар Наманган вилоятидаги ҳамкасблари базалари орқали текширилди.
Текширувда мазкур изларНаманган шаҳрида яшовчи, муқаддам судланиб, 3 йил синов муддати берилган К.Назирова (исм-шариф шартли) бармоғидан қолдирилганлиги аниқланди.
ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)