26 июлнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев Туркия миллий мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Нуреттин Жаникли 26 июль куни Ўзбекистонга келди.
2. МБ раиси ўринбосари: одамлар бозор курсида валюта сотиб олади, ўзбек сўмини хоҳлаганча нақдлаштиради. Унинг айтишича, жисмоний шахслар бу имкониятлардан «яқин вақт ичида» фойдаланиши мумкин бўлади.
3. Ўзбекистон иқтисодиётида дефолт бўлмайди — валюта захираси 25 млрд долларга яқин. Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг олтин-валюталари захиралари миқдори — битта суратда.
4. Абитуриент Халқаро журналистика факультети ижодий имтиҳонлари устидан виртуал қабулхона ва прокуратурага шикоят қилди. У биринчи шикоятчи эмас.
5. Озодбек Назарбеков «Ёшлар» телерадиоканали директорлигидан кетди. «Тошкент» телерадиоканалининг собиқ раҳбари «Ёшлар» телеканалига раҳбар этиб тайинланди.
Изоҳ (0)