• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Йигитали Мамажонов илк гонорари, оилавий бизнеси ва фарзандлари билан муносабати ҳақида гапирди

    Актёр Йигитали Мамажонов My Day нашрига интервью берди.

    Фото: My Day

    Фото: My Day

    - Илк ролларингиз қандай бўлган? Қийналганмисиз? Нималарни ўргангансиз?

    - Илк ролимни «Ҳаёт» деб номланган қисқа метражли фильмда, институтда 2 босқичда ўқиб юрган вақтларим ижро этганман. Бу фильм ўзимизнинг институтнинг битирувчи босқич талабасининг якуний иши бўлган ва у ерда мен бош ролни ижро этганман. Сценарийнинг ўзи жуда содда бўлган. Бош қаҳрамон синглиси билан етим қолади. Синглиси касал бўлиб қолади. Фильм охирида эса ҳаммаси яхшилик билан тугайди. Лекин мана шу ролни ижро этаётганимда қийналганман. Бу менинг илк ролим бўлганлиги учун бўлса керак. Ҳаяжон кучли бўлган. Ўзимда катта масъулият ҳис қилганман.

    - Ўзингизга бўлган ишончингиз кучлими? Ёки нималардадир иккиланишлар бўладими?

    - Иккиланиш менга хос бўлган хусусият. Чунки мен «эгизаклар» буржи остида туғилганман. Шунинг учун ҳам ҳар доим икки инсон ичимда ўзаро баҳс олиб боради. Аниқроқ қилиб айтганда иккита характер бир-бири билан курашади. Бир томондан жуда ҳам ишонувчан бўлсам, иккинчи тарафдан адолатлиман, яъни адолатли бўлиш учун баъзан қаттиққўллик ҳам қилишимга тўғри келади. Инсоннинг юзига бор ҳақиқатни гапиришим мумкин. Бошқа тарафдан жуда ҳам соддаман. Ҳамма нарсани кечиришга ҳаракат қиламан. Кўнглимга яқин олмаслик ва бошқаларни тушуниш, ҳамдард бўлиш менга хос фазилат. Ишонч ҳақидаги саволингизга келсак. Тажрибамдан келиб чиққан ҳолда шуни айтишим мумкин-ки, мен ўзимга ишонаман. Ўзимга бўлган ишончим меъёрида. Ва менинг фикримча ўзига бўлган ишонч инсонларда ҳаёт тажрибаси орқали ортиб боради.

    - Яратаётган образларингиз устида қандай иш олиб борасиз? Ўзингизга ўхшаган қаҳрамон образини яратиш осонроқми ёки мутлақо фарқли қаҳрамонларними?

    - Энг қизиқарлиси нимада биласизми? Ўзимга мутлақо қарама-қарши бўлган ролларни ижро этиш менга қизиқроқ ва айнан мана шундай ролларда қаҳрамонимни образ даражасига олиб чиқиш менга кўпроқ ёқади. Нега дейишингиз мумкин, айтиб ўтаман, чунки бу қийинроқ ва албатта мураккаб нарса қизиқроқ ва самаралироқ бўлади деб ҳисоблайман.

    - Ўзингиз эсда қоларли образ яратдим деб ўйлайсизми?

    - Билмадим, ўйлашимча ҳозирча йўқ. Лекин шундай рол бўлса ва мен уни ижро этсам деган фикрга келдим.

    - Ижро этаётган ролларингиз ҳаётингизга қандай таъсир этади?

    - Ижро этаётган ролларим ҳаётимга таъсир этмайди. Чунки ҳаётим ва ижро этаётган ролларим чалкашиб кетишига йўл қўймайман. Рол ижро этаётганда бутун вужуди билан қаҳрамонимнинг ҳаётига шўнғишга ҳаракат қиламан. Лекин мана шундай шўнғишдан сўнг қайтиб чиқишни ҳам билиш керак. Авваламбор ролга берилиб, кириб кетишнинг ўзи бўлмайди, чунки сценарийга кўп нарса боғлиқ бўлади. Баъзан сценарий шу даражада саёз бўлади, «шўнғишингиз билан юзингиз ерга тегиб қолади». Базида эса шунақа асарлар келади-ки, шўнғиганингиз сари тегига ета олмайсиз. Агар сиз ижро этаётган ролингизни жавобини топа олсангиз, чиқиб кетиш йўлини билсангиз осон деб ўйлайман. Лекин асарга ҳам боғлиқ. Чунки мен шунақа характерли инсонманки,  ҳақиқатни тагига етмагунимча чиқиб кетмайман. Ечимини топишим билан ролдан осон чиқаман. Мен кўпроқ перфексионистман. Лекин менга ҳали бери жуда мураккаб, чиқиб кета олмайдиган асарлар учрамади.

    - Режиссёрлар билан ишлашда нималарга эътибор берасиз? Ўзингиз яхши кўриб ишлайдиган режиссёрингиз борми?

    - Ҳа, албатта бор. Санжар ака Маткаримов, уларни жуда ҳурмат қиламан ва мазза қилиб ишлайман. Чунки бу инсон билан мен илк клипдаги ролимдан буён танишман ва ҳозиргача иш фаолиятимизни биргаликда давом этиррамиз ва бундан кейин ҳам шундай бўлади деб ўйлайман. Кинодаги фаолиятимда мазза қилиб ишлаган режиссёрим «Пойга» фильмидаги Абдувоҳид ака Ғаниев.

    - Кинодаги партнёрлар билан иш жараёни қандай кечади? Бир-бирингизни тез тушунасизми?

    - Мен иложи борича тез тушунишга ҳаракат киламан. Чунки суратга олиш майдончасида принципларсиз ишлайман. Гарчи у ерда мен ёқтирмаган инсоним билан ишлашим керак бўлса ҳам, ҳеч нарсага қарамай, фақат олаётган маҳсулотимизнинг сифатига аҳамият бераман. Партнёрлар билан иложи борича бир биримизни тушуниб, битта оқимда харакатланишга интиламиз. Менда партнёрларим билан ҳеч қачон қийинчилик бўлмаган, асосийси, инсонни тушуна олиш керак, шунда ҳамма иш ривожини топади.

    - Ўзингиз ижро этган роллардан энг омадлиси деб қайси бирини ҳисоблайсиз? Эсингизда муҳрланиб қолган фильм?

    - Ўзим суратга тушган фильмларнинг барчаси ёдимда қолади. Чунки барчаси қийинчиликлар билан амалга ошади. Энг омадли фильмим ҳақида нимадир дея олмайман. Чунки ўзимга ўзим баҳо бера олмайман. Омадли ролларим эса кўп, лекин асосан клипларда деб ўйлайман.

    - Сизнинг ижодингизни танқид қилувчи инсон ким?

    - Ижодимни танқид қиладиган инсон биринчи ўринда менинг онам ва холам. Улар ҳамиша менинг ёнимда, фойдамни кўзлаб маслаҳатларини аяшмайди. Камчиликларимни ҳам онам билан холам кўрсатишади.

    - Актёрлик соҳаси ҳақида олдин қандай фикирда эдингиз? Ҳозир-чи? Фикрлар ўзгардими?

    - Ёшлигимда тансоқчи бўлгим келар эди. Қаҳрамон бўлгим келгандир, балки. Ҳар бир боланинг орзуси бўлса керак. Мен ўзи ёшлигимдан қаҳрамон бўлишга интилганман. Масалан ёшликни эслайдиган бўлсак, уйимизнинг олдидан сув оқарди, у ерда ҳамма чўмилар эди. Болаларнинг қўлидан нарсалари тушиб кетган ҳолатлар кўп бўлган. Бир куни бир қизчанинг футболкаси тушиб кетган, унинг йиғлашини кўриб, сувга шўнғиганман ва футболкасини олиб чиққанман. Ваҳоланки, шу воқеадан бир ҳафта олдин айнан мана шу ерда қўшнимиз билан нохуш воқеа содир бўлган эди. Вақтида ўт ўчирувчи ҳам, шифокор ҳам бўлгим келган. Лекин ўта сабрсиз бўлганман, қачон шундай вазият бўларкин, қаҳрамонлик кўрсатаркинман деб ўтира олмаганман. Ўйлаб қарасам, буларнинг барчасини актёрлик орқали амалга оширишим мумкин экан.

    - Буюк актёр Валентин Гафт: «Актёр – бу ҳеч нарса қўлидан келмайдиган одам» деган фикр билдирган экан. Бу ҳақда  фикрингиз?

    - Институтимизда шундай вазият бўлган. Устозимиз бизга вазифа берган. Биз у вазифани ўзимизча бажарганмиз. Худди ҳамма нарсани биладигандек тутганмиз ўзимизни. Уларга эса бу нарса ёқмаган. Устозимиз бизга доим, актёр бўлиш учун инсон ўз ҳаётидаги нарсаларни унутиб, оқ қоғоз каби кириб келиши керак дер эдилар. Ўзига керак образни режиссёр яратиб олади. Балки мана шу нарсани назарда тутиб гапирган бўлса керак.

    - Барча ролларни ижро эта оламан деб ҳисоблайсизми ёки ўзингизнинг йўналишингиз борми?

    - Йўқ, барча ролларни ижро этмайман. Мен танлайман. Сценарийга қарайман. Мен салбий ролларни ижро этмайман. Гонорарга ҳам қарайман, ижодий жамоага ҳам қарайман. Менга тўғри келса ижро этаман.

    ГонорарИлк гонораримни давлат фильмида ижро этган ролим учун олганман. Фильмнинг номи «Ёзсиз йил» бўлиб, унда адашмасам 780 000 сўм атрофида пул тўлашган. Ҳозирги кунда катта гонорар сўрашим ҳақиқат. Менинг фикрим жиддий иш бўлса, фильмнинг юки бўлса, унга ажратилган маблағ ҳам катта бўлади. Юки бор фильмларга одатда яхши жамоа таклиф қилинади. Лекин зўр сценарий, мукаммал жамоа йиғилган бўлса-ю, гонорар унча катта бўлмаса ҳам ролни қабул қилишим мумкин.
    - Нега баъзи актёрлар ишсиз қолиб, кераксиз бўлиб қолишмоқда? Ахир улар ҳам олийгоҳга кираётганда иқтидорлилар қаторида қабул қилинган. Демак иқтидорнинг ўзи камлик қилар эканда?

    - «Санъат - игна билан қудуқ қазиш билан баробар» деб устозларимиз кўп бора таъкидлашар эди. Бу ўта катта сабр ва матонатни талаб этади. Иқтидорли инсонлар бор, лекин сабр бўлмаслиги мумкин. Ҳамма нарса сабрга боғлиқ бўлиб қолади кўп ҳолларда. Ва албатта омадга ҳам боғлиқ бўлади. Мен айнан шунинг учун деб ўйлайман.

    - Машҳур бўлиш учун ташқи кўриниш қанчалик муҳим?

    - Яна олийгоҳдаги пайтларга қайтаман, биз ўқишга топширган йилларимиз, биздан олдин ҳам албатта, ҳамма нарсага эътибор қаратилар эди. Бўйнинг ўзи камида 177 см бўлиш керак эди. Лекин ҳозир бу нарсаларга қаралаётгани йўқ. Менинг фикримча, актёр бу намуна. Уни кўриб одамлар ўхшагиси келади, тақлид қилади. Барибир ташқи кўринишга эътибор бўлиш керак.

    - Мақтов ёқадими? Юлдузлик касали ҳақида нима дея оласиз?

    - Мақтов ҳаммага ёқади. Лекин мен мақтовлардан узоқроқ бўлишга ҳаракат қиламан. Чунки мақтовни эшитган сари инсонда кибр пайдо бўлиши мумкин. Юлдузлик касали эса бу нотўғри нарса деб ўйлайман. Ҳар бир санъаткор, хоҳ у қўшиқчи, хоҳ актёр бўлсин, барчамиз халққа хизмат қилиш қилишимиз, уларга ўрнак бўлишимиз керак.

    - Актёрликнинг ўзига хос хурсандчилигини нимада деб биласиз?

    - Ўз ҳаётимдан келиб чиққан ҳолда гапириб бераман. Актёрларнинг асосий вазифаси инсонларни қалбини даволаш деб биламан. Ва асосий хурсандчилик мана шунда. Мухлисларингиз сизни кўрганда ижро этган ролларингизни бирма бир гапириб бериб, яна биласизми шу жойини деб қўйишади (кулади) ваҳоланки у ролни ўзингиз ижро этгансиз. Бир бири билан гаплашмаётган инсонлар ҳам сизни кўрганда бир мавзуда гаплашиб гиналарни унутади. Буни кўрганда эса ич ичимдан қувонаман. Мени хурсандчилигим мана шунда деб биламан.

    Гул дўкониОдамларни хурсанд қилишни яхши кўраман. Уларнинг юзига табассум югурганини кўрсам, ўз-ўзидан қалбим қувончга тўлади. Қувониб кетаман. Айнан шу сабаб гул дўкони очишга қарор қилган бўлсам керак. Ахир, инсон яхши кунида, хурсандчиликда, байраму тўй-томошаларида албатта гул харид қилади. Бу бизнесимга бор меҳримни бериб, жуда синчковлик билан ёндошганман. Бу бизнинг оилавий бизнес. Унга меҳрим бўлакча.
    - Ҳаётда ўзингизни чеклайдиган нарсалар борми? Нималардан ўзингизни чеклайсиз?

    - Ҳаром нарсалардан, бекор юришлардан, кайф-сафодан ўзимни йироқ тутаман.

    - Тақдирга ишонасизми? Ҳаётингиз ўзингиз хоҳлагандай кечмоқдами ёки кандайдир камчиликлар борми?

    - Тақдир бу жуда ҳам катта жумбоқ. Одам Ато дунёга келишидан 50 минг йил олдин тақдири ёзилиб битилган экан деган гаплар бор. Баъзи бир инсонлар тақирим шундай эканда, демак шундай яшаб ўтаман деб ўйлашади. Аммо Аллоҳ ҳаммага турли хил йўллар билан тақдирни берган бўлар экан. Қайси йўлни танлаш эса одамнинг ўзига боғлиқ бўлар экан. Тақдирга ишонаман. Ҳозирги яшаб ўтаётган йўлимни нотўғри деб айта олмайман. Бу менинг учун синов деб қабул қиламан.

    - Ҳаётингиз мазмуни?

    - Ҳаётимнинг мазмунлари ҳозир катта бўлишмоқда. (юзида таббасум билан) Бу менинг 2 нафар фарзандларим. Гарчан уларни кам кўрсам ҳам уларни жуда яхши кўраман.

    Фарзандларим билан муносабатимФарзандларим менинг бахтим. Бу ҳақиқатни ҳеч ким, ҳеч қачон инкор қила олмайди. Уларни  жонимдан ортиқ яхши кўраман. Улар дунёга келган пайтда мен уйда бўлганман. Улар ва онасининг соғлиғи учун жуда ҳам ҳавотирда эдим. Худога шукур, соғ-омон дунёга келишган. Улар билан кам учрашишим ҳам ҳақиқат. Бунга сабаб – ҳар бир айрилишимиз психологик жиҳатдан жуда оғир кечади. Улар хали жуда ёш ва ҳар кетишимни бир умрлик деб қабул қилишади. Уларнинг ҳаётини ташқаридан бўлса ҳам кузатиб бораман. Умид қиламан-ки, катта бўлишгач мени тушунишади ва қабул қилишади.
    - Дўстингиз борми? Ўзингизга яқин деб кимни биласиз?

    - Дўстларим кўп. Ижодкорлар орасидан ҳам етарлича, асосан лекин кўчадан. Яқин дўстларим яна онам ва холам деб биламан.

    - Аёл киши билан эркак киши ўртасида сизнингча дўстлик бўладими?

    - Менимча бу қийин масала. Агар аёл ҳам, эркак ҳам жуда кучли характерга эга бўлмаса, бунинг умуман иожи йўқ деса ҳам бўлади. Эркак кишида ҳис-туйғу деган нарсалар кучли. Шу сабали, фикримча йўқ, эркак ва аёл ўртасида дўстлик бўлмайди. Ўзимнинг ҳам аёл дўстларим йўқ.

    - Ниманидир қила олмаганингиз каби туйғулар борми? Нимадан афсусланасиз?

    - Бўлган шунақа нарсалар ҳам. Лекин ҳамма ишга саловат деб, афсусланмайман. Ўтиб кетган ишга сиқилиб, афсусланиш нотўғри деб ўйлайман.

    - Сиз билан ишлаш осонми?

    - Агарда у инсон мендан анчагина ақлли ва кўп нарсани биладиган бўлса ишлаш осон бўлади. Лекин акси бўлиб, мен ақллироқ бўлсам, мен билан ишлаш қийинроқ бўлади, чунки ақл ўргатадиган одатим бор, билган нарсам бўлса тортишаман ва ўзимникини маъқуллайман.

    - Ҳаётда нимадан кўпроқ чарчайсиз?

    - Ҳаётда энг кўп ўзимдан чарчайман. Чунки кўп ўйланаман ва жавобини топмагунимча ўйлайвериб чарчаб кетаман. Шу камроқ ўйлаб, бу нарсаларга оддийроқ қарасам бўлмасмикан деб ҳам ўйлаб қоламан.

    «Финалгон» воқеасиБир куни ҳаммомдан чиқсам, телевизорда бир йигит душдан чиқиб, крем сураётгани ҳақида ролик бўлаётган экан. Ҳавасим келиб, қўлимга тушган бир кремни суртдим, камига жиянимга ҳам маслаҳат берибман. Бир маҳал иккаловимизнинг ҳам қўлларимиз ёна бошлади. Совуқ сувнинг тагида ҳар қанча ушламайлик фойдаси бўлмади. Онам Нивеа номли кремни суриб қўйганларидан сўнг бироз тинчлангандик. Кейин билсам «Финалгон» сурган эканмиз.
    - Кайфиятингизни нима кўтара олади?

    - Кайфиятимни позитив инсонлар, хушхабар каби нарсалар кўтара олади. Тушкунлик ҳолати менда кўп бўлмайди.

    27.07.2017, 08:05   Изоҳ (0)   41342
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нилуфар Усмонова 40 кунда 11 кг озгани ҳақида гапириб берди

    25.07.2017, 08:22

    Юлдуз Ражабова Instagram’да қўпол изоҳ қолдирадиган йигитлардан нолиди

    23.07.2017, 09:23

    Қўшиқчи Николай Басков Грознийдаги тўйини изоҳлашдан бош тортди

    20.07.2017, 11:20

    Рамзан Қодиров хонанда Николай Басков ва телебошловчи Виктория Лопирёванинг тўйи ҳақида маълум қилди

    18.07.2017, 15:03

    Billboard энг бадавлат мусиқачилар рейтингини эълон қилди

    14.07.2017, 12:10

    Зарина Низомиддинованинг Instagram’даги кузатувчилари сони 1 миллионга етди

    10.07.2017, 14:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хоразмдаги уйлардан бирига астероид тушгани рад этилди 

    Ўзбекистон | 14 май, 10:06

    Сиз ўйлагандан ҳам муҳим: нима учун фарзандларни доим тинглаш зарур?

    Фарзанд | 14 май, 09:58

    Пул, қурол ва сиёсат: Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифида нималарга эришилди?

    Дунё | 14 май, 09:48

    ИИББ БАА — Ўзбекистон учрашуви олдидан футбол мухлисларини огоҳлантиради (видео)

    Спорт | 14 май, 09:44

    Ўзбекистонда коррупция хавф-хатарларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича янги механизм жорий этилади

    Ўзбекистон | 14 май, 09:31

    Дунёнинг энг қашшоқ президенти 90 ёшида вафот этди

    Дунё | 14 май, 09:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.