Тўрт ой аввал тўртинчи марта оналик бахтига эришган хонанда Нилуфар Усмонова «Сўғдиёна» нашрига берган интервьюсида қисқа муддат ичида қандай озгани ҳақида гапириб берди, деб хабар бермоқда «Darakchi.uz»
— Қизалоғингиз эндигина тўрт ойлик бўлди-ю, қоматингиз ҳавас қилгудек. Бунга қандай эришдингиз?
— Дўстим Жамшиднинг махсус парҳези билан қирқ кун чиллада 11 килограмга оздим.
— Қизиқ, қандай парҳез экан у?
— Ҳар икки соатда белгиланган маҳсулотларни истеъмол қиласиз ва озасиз!
— Зўр-ку, Жамшидни сўраб қўнғироқ қилишса, нима дей?
— (кулиб) Шоҳрухга қўнғироқ қилаверинг, топиб беради. Туғруқдан сўнг аксарият аёлларда депрессия ҳолати кузатилади, бу вазн ортиши билан ҳам боғлиқ. Хуллас, сиз кўриб турган қоматга дўстимнинг кўмаги билан эришдим.
Эслатиб ўтамиз, Нилуфар Усмонова 7 март куни уч ўғилдан сўнг қиз фарзандли бўлган эди.
Дилдора Юсуфбекова суҳбатлашди.
Изоҳ (0)