Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасида россиялик хонанда Николай Басков телебошловчи ва модель Виктория Лопирёвага турмушга чиқишни таклиф этганини маълум қилди.
Қодировга кўра, тўй Грознийда бўлиб ўтади.
«Демак, 5 октябрь, Грозний шаҳри куни Чеченистон пойтахтида оламшумул воқеа юз беради! Россия халқ артисти, мамлакатимизнинг ‘олтин овози’ Николай Басков ва соҳибжамол телебошловчи, ‘Россия гўзали — 2003’, футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати элчиси Виктория Лопирёванинг тўйлари бўлиб ўтади», — дея ёзув қолдирди Қодиров.
Чеченистон раҳбарининг билдиришича, Басков ўз таклифини «Аҳмад» футбол клуби тақдимотида, меҳмонлар шарафига қабул чоғи изҳор этган. Қабулда Тимати, Валерия, Иосиф Пригожин, Игорь Верник, Игорь Крутой, Евгений Плюшенко, Яна Рудковская каби Россия шоу-бизнеси вакиллари иштирок этган.
Изоҳ (0)