Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Азиз Абдуҳакимов 26 июль, чоршанба куни Россияга ишлаш учун жўнаб кетаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Газета.uz».

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Ўзбекистон президентининг Россияга давлат ташрифи давомида икки мамлакат ўртасида Ўзбекистон фуқароларининг Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини юритиш учун уюшган танловини ўтказиш тўғрисида келишув имзоланганди. 

Вазирликка кўра, Ўзбекистон меҳнат муҳожирлари муаммоларига муносабатни тубдан ўзгартирмоқда ва улар Ўзбекистон иқтисодиёти ҳамда ўзлари ишлаётган мамлакат ривожига қўшаётган ҳиссасини эътироф этади. Ўзбекистон ҳукумати келгусида ҳам уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида. 

Россиядаги иш берувчилар томонидан таклиф этилган турли мутахассисликлар, жумладан, ҳайдовчилар, қурувчилар, токарлар, тикувчилар ва бошқа касб эгаларини уюшган ҳолатда танлаб олиш бошланди. 

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россиядаги корхона ва ташкилотлар билан меҳнат муҳожирлари муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш, фаолиятларини легаллаштириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Агентликнинг Россия ва Жанубий Кореяда ваколатхоналарини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Самарқанд ва Фарғонада меҳнат муҳожирларига кўмак бўйича ҳамкорликдаги марказлар очилади. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди