Британиялик Дениз Андерхилл Google Street View панорамасида 2015 йили қазо қилган онаси Берил Тёртоннинг фотосуратини топиб олди. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.
Онасининг вафотидан сўнг Андерхилл Тамуорт шаҳридан (Стаффордшир графлиги) Флоридага (АҚШ) кўчиб ўтган эди. У сервисдан ўзининг эски уйини кўришда фойдаланар эди. Бир куни у панорамада гулларни суғораётган онасининг суратини кўриб қолди.
«Ўйлашимча, кимдир буни кўришимни хоҳлаган», — деб бунга изоҳ берди қиз.
Февраль ойида Тайваннинг Чжанхуа шаҳрида истиқомат қилувчи Цзя Цзя У Google Street View панорамаларидан марҳум бувасини топиб олган эди.
Изоҳ (0)