Буюк Британияда 2040 йилдан эътиборан янги бензинли ва дизелли двигателга эга машиналар сотилиши тақиқланади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ҳукумат ҳаво ифлосланишига қарши курашиш бўйича 31 июль куни тақдим этадиган режада мана шундай параметр кўзда тутилган.
Умумий миқдорда ҳавони яхшилаш дастурига 3 миллиард фунт стерлинг сарфланиши режалаштирилмоқда.
Режада, нефть маҳсулотларида ишловчи янги машиналардан воз кечишдан ташқари, светофорлар ишини ўзгартириш ҳам кўзда тутилган.
Изоҳ (0)