Барча у ҳақда эшитган, лекин ҳеч ким ҳеч нарса билмайдиган давлатда ҳаёт қандай кечади? (фото)
Марокаш Европадан бор-йўғи бир неча километр масофада жойлашган, бироқ унда ҳаёт бутунлай бошқача кечади. У нафақат энг мазали мандаринлар мамлакати, балки кўп асрлик анъаналар, архитектура шоҳ асарлари ва ғаройиб табиат манзараларини мужассамлаштирган давлатдир.
AdMe ўзига хос атмосферага эга бўлган мамлакат ҳақида 13 та ғаройиб фактни тўплади.
Марокашда дунёдаги энг қадимий университет жойлашган
Дунёдаги энг қадимий университет 859 йилда очилган. Унга бадавлат савдогарнинг қизи Фотима ал-Фихрий асос солган. Европа анъаналаридан фарқли равишда эски араб университетлари муассаса номидан диплом бермаган: асосий эътибор индивидуал мураббийлардан таълим олишга қаратилган. Фақат 1947 йилга келиб Ал-Карауин Европа тушунчасидаги «университет»га айланди.
Фото: AdMe
Африкада қор бор
Қишда Марокашда чанғи, чана ва сноубордда учиш, қорбоболар ясаш мумкин. Марокашдан 75 километр масофадаги Атлас ғорларида тоғ-чанғи курорти — Укаймеден жойлашган. У ерда декабрдан апрелгача қор бўлади.
Фото: AdMe
Марокашда кўп сонли машҳур фильм ва сериаллар суратга олинади
Маҳаллий пейзажларнинг мафтункорлиги энг машҳур режиссёрларни бефарқ қолдирмаган. 60 йиллардан бошлаб мамлакатда ҳар йили юзлаб кинокартиналар жонлантирилади. 1983 йилда жаҳон киностудияларининг энг йирикларидан бири — «Атлас»га асос солинди. Айнан шу ерда «Гладиатор», «Александр», «007: Спектр» ва машҳур «Тахтлар ўйини» сериали суратга олинган.
Фото: AdMe
Бу ерда нонни ташлаб юбориш мумкин эмас
Марокашликлар нонни кўп истеъмол қилади ва барча оилаларда унга жуда ҳурмат билан ёндашилади. Ейилмай қолган нон қолдиқлари чорвага емиш сифатида ишлатилади. Агар оила бундай хўжаликка эга бўлмаса, эски нонни бирор буюмга, мисол учун, ювиш воситасига алмаштириб олиш мумкин.
Фото: AdMe
Раковинага иссиқ сув тўкиш тақиқланган
Бу тақиқнинг қувурлар конструкциясига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Марокашда сув бор жойлар: жамоат ҳаммомлари, ариқ, раковина ва бошқа шу каби жойларда жинлар яшашига ишонишади. Раковинага иссиқ сувни қуйиб, жинларнинг жаҳлини чиқариш мумкин деган қарашлар мавжуд. Шунинг учун қайноқ сувни қуйишда совуқ сувли кранни очиш зарур.
Фото: AdMe
Марокаш Европага биз ўйлагандан кўра яқинроқ
Гибралтар бўғози Марокашни Европадан атиги 16 километрга ажратиб туради. Марокаш қирғоғидан туриб Испаниядаги машиналар ҳаракатини кузатиш мумкин. Икки испан анклави, Сеута ва Мелилья эса қироллик ҳудудида жойлашган. Шу тариқа Марокашни тарк этмасдан туриб ҳам Европага тушиб қолиш мумкин.
Марокашда ҳозир 2967 йил
Мамлакат аҳолисининг кўпчилик қисмини берберлар ташкил қилиб, ҳозир уларда 2967 йил. Қиролликнинг ўзи расман бутун сайёра йил ўлчови бўйича яшаса-да, 2011 йилда Марокашда тамазих (бербер) тили араб тили билан бир қаторда давлат тилига айланди.
Бу ерда гўштни рад этиш мумкин эмас
Марокашда гўшт худди чой каби меҳмон ва мезбон ўртасидаги муносабатларда муҳим рол ўйнайди. Гўштни рад этиш қўполлик ҳисобланади. Шунингдек, чап қўл билан овқатланиш мумкин эмас, чунки у «нопок» ҳисобланади. Ўнг қўл билан, унинг катта, кўрсаткич ва ўрта бармоқларидан фойдаланиб овқат истеъмол қилиш зарур.
Фото: AdMe
Юрак ўрнига жигар
Марокашда севги рамзи биз одатлангандек юрак эмас жигардир. Соғлом жигар овқат ҳазм қилишга ёрдам бериб, бахт-саодатга олиб боради деб ҳисобланади. «Жигаримни забт этдингиз» ибораси севги изҳорини англатади.
Фото: AdMe
Rolls-Royce автомобиллари салонини безатиш учун ишлатиладиган дарахт фақат Марокашда ўсади
Қизил-жигарранг Марокаш туя дарахти фақат Атлас тоғлари ёнбағрида ўсади. Бу ноёб ва чиройли дарахт Rolls-Royce, Mercedes ва BMW автомобилларини безатишда қўлланади.
Фото: AdMe
Газ ва нефть конлари йўқ
Газ ва нефть конлари йўқлиги сабабли муқобил энергия манбаларини ўзлаштириш бўйича фаол ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Қирол Муҳаммад VI Саҳарада қуёш энергияси концентратори сўнгги қисмини ишга туширди. Бу юқори технологик қурилма дунёдаги энг йирик қуёш станциясига айланди.
Фото: AdMe
Марокашда кўк рангга бўялган шаҳар бор
Марокашда кўк рангга бўялган шаҳар бор. Шефшауэн яҳудий жамияти қувғинлардан бошпана топган жойга айланган. Айнан улар шаҳардаги биноларни кўк рангга бўяган.
Фото: AdMe
Уйдаги жиҳозларни мақташ мумкин эмас
Агар меҳмонга таклиф қилинган бўлсангиз ва хонадондаги бирор буюм сизга ёқиб қолса, уни мақташдан ўзингизни тийинг. Акс ҳолда сиздан уни ўзингиз билан олиб кетиш сўралади. Бу кўз тегиб қолмаслиги учун: уйда бошқаларнинг ҳасадини келтирувчи буюмларни сақлаш мумкин эмас.
Изоҳ (0)