Эрик Байи «Манчестер Юнайтед»га Европа Суперкубогида ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти маълумот берди.
Байи Европа лигасининг ярим финал жавоб ўйинида Ён Гвидеттининг юзига уриб, майдондан четлатилганди. УЕФА комиссияси ўша вазиятни ўрганиб чиқиб, ивуарлик футболчини уч ўйинга четлатишга қарор қилди.
Уч ўйиндан бири «Аякс»га қарши Европа лигасининг финалида ўтиб кетган бўлса, иккинчиси «Реал Мадрид»га қарши Европа Суперкубоги бўлади. Учинчисида Эрик Байи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турини ўтказиб юборади.
«Манчестер Юнайтед» ва «Реал Мадрид» ўртасидаги Европа Суперкубоги 8 август куни Македонияда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)