Нукус шаҳрида ўз фоҳишахона ташкил қилган аёл жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар берди.
Айтилишича, Нукусда Саломат ва Нодира исмли шахслар танишиб қолган. Йигит қиз билан кўнгилочар жойда дам олиш нияти борлигини айтгач, қиз ундан жанубий автовокзал томонга келишини илтимос қилган.
Саломат Нодирага ўз ниятини айтгач, қиз дарҳол «Жанабазар» МФЙ ҳудудида яшовчи қўшниси, ўз уйида фоҳишахона ташкил этган Тозагулга бориб айтган, у ҳам шароит яратиб бергани учун олдиндан 5 минг сўм пул сўраган.
Нодира бир марта «дам олиши» учун Саломатдан олдиндан 25 минг сўм бериши кераклигини, 5 минг сўмни шароит яратиб берган одамга, қолган 20 минг сўмни эса ўзига қолишини айтган. Йигит айтилган суммани қизга берган ва улар биргаликда Тозагулнинг уйига борган. Улар шу ерда ўз ниятларини амалга ошириб бўлганидан сўнг Нукус шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган.
Икки фарзанднинг онаси бўлган Тозагул Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноий жавобгарчиликка тортилди.
Изоҳ (0)