Хавотирлик ҳисси, уйқусизлик — бу бизнинг салбий фикрлардан енгилганимиз белгиси ҳисобланади. Бир неча амалларга риоя қилиш яшашга бўлган ижобий муносабатни қайтаришга ёрдам беради.
Вақт ажратиш
Салбий фикрларни енгишнинг оддий йўли — уларга бир кунда бор-йўғи 10 дақиқадан вақт ажратиш. Энди бутун кунингизни қайғули ўйларга бағишлашнинг ўрнига қатъий белгиланган соатлардагина «ёмон нарсалар тўғрисида ўйлайсиз». Шундай қилиб бир неча машғулотлар давомида сиз ўз фикрларингиз ва ҳиссиётларингизни бошқаришни ўрганасиз.
Севгининг кучи
Салбий фикрлар билан курашишнинг ўрнига улардан ҳам кучлироқ бўлган туйғу — севги ёрдамида уларни енгишга ҳаракат қилинг. Кўпроқ вақтингизни ўзингиз ҳақиқатан ҳам севадиган одамлар: оилангиз, яқинларингиз ва дўстларингиз билан ўтказишга ҳаракат қилинг.
Телевизор кўришдан воз кечинг!
Олимларнинг таъкидлашича эрталаб телевизордан уч дақиқалик янгиликларни кўриш бутун кун давомида салбий фикрларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Ижобий кайфият эса аксинча кунни ёқимли ва унумли ўтказишга ёрдам беради. Шунинг учун ўзингизни салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш йўлларини топишга ҳаракат қилинг — бошланиши учун эрталаб янгиликларни томоша қилишни бас қилинг.
Спорт билан шуғулланинг
Жисмоний машқлар салбий фикрлар билан курашишнинг асосий қуролларидан бири ҳисобланади. Йога, югуриш, медитация, пиёда сайр қилиш — спорт билан шуғулланиш қайғуриш ва хавотирлик ҳисларидан қутулишга ёрдам беради. Асосийси — машғулотларга мунтазам равишда, ҳеч бўлмаса бир ҳафтада бир марта қатнашиш.
Изоҳ (0)