Парҳезшунослар уйқунинг сифатини яхшилаш мақсадида охирги овқатланишда бир неча озиқ-овқатлардан воз кечишни тавсия қилади. Мутахассисларнинг фикрича, фақат шундай ҳолатдагина биз нафақат жисмоний, балки руҳий фаолликни, ёшлигимизни, гўзалликни ва соф ақлни ҳам сақлаб қолишимиз мумкин экан.
Бўтқалар. Нонушта учун фойдали бўлган ва кун давомида бизнинг фаоллигимизни кафолатловчи оддий углеводлар кечки овқат учун мутлақо тўғри келмайди. Улар глюкоза миқдорини ошириш билан ортиқча вазн йиғилишига сабаб бўлади.
Чипслар, пицца, гамбургерлар, газли ичимликлар, музқаймоқ ва бошқа фастфуд овқатлар. Бундай маҳсулотлар нафақат таркибида ёғлар ва углеводлар кўплиги билан ажралиб туради, балки жиғилдон қайнашини ҳам келтириб чиқаради. Ноқулайликни ҳис қилган ҳолда ухлаш осон бўлмайди.
Шоколад, қора чой, қаҳва. Бундай ширинлик ва ичимликлар таркибида кофеин бўлгани учун яхшиси улардан воз кечган маъқул.
Аччиқ егуликлар. Кечки овқат таркибида зираворларнинг ҳаддан ташқари кўп бўлиши тана ҳароратининг ошишига, метаболизм ва меъда-ичак йўлларининг бошқа муаммоларига сабаб бўлиши мумкин.
Кечки овқат маҳалида таркибида оқсиллар, углеводлар бўлган ва ачитилган сут маҳсулотларини истеъмол қилишга ҳаракат қилинг, кўпроқ сув, ўтли чойлар ичинг — ва соғ бўлинг!
Манба: «Zdorovie.com»
Изоҳ (0)