Ироқ мамлакат ҳаётида Россия сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан иштирок этишини хоҳлар эди. Бу ҳақда Ироқ бош вазирининг ўринбосари Нури ал-Маликий баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Маълумки, Россия тарихан Ироқ билан мустаҳкам алоқаларга эга, шу боис биз Россия мамлакатимизда сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан бўлишини истар эдик», — деди у Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашув якунларига кўра берган матбуот анжуманида.
Унинг фикрича, шу йўл билан минтақада мувозанат сақланиши мумкин:
«Шу тариқа яратиладиган мувозанат минтақа, унинг халқлари ва мамлакатлари фаровонлигига хизмат қилган бўлар эди».
Изоҳ (0)