Хитойнинг CRRC Qingdao Sifang компанияси Циндао шаҳрида (Шаньдун провинцияси) мамлакатдаги энг тез осма монорельс синовларини бошлаб юборди. «ТАСС»нинг CCTV’га асосланиб ёзишича, монорельс бир нечта миллий рекорд ўрнатишга улгурди.
Лойиҳа муаллифларининг сўзларига қараганда, поезд ҳаракатининг максимал тезлиги 80 километр/соатни ташкил этади, аммо йўловчиларни ташиш чоғида состав тезлигини 70 километр/соатдан оширмайди.
Монорельс ўтказишдаги нотекислик 1 километр йўл учун 100 метрни ташкил қилиши мумкин.
Ҳар бир поезд 510 нафаргача йўловчи ташиши мумкин.
Изоҳ (0)