Apple’нинг ҳисоб-китобларига кўра, 2017 йил март ойига келиб компаниянинг дунё бўйича сотилган смартфонлари сони 1,16 миллиардга етган. Бу ҳақда Daily Comm’га таяниб, «Mobinfo.uz» хабар берди.
2017 йил апрель ойидаги статистика маълумотларига кўра, 728 миллионта ёки сотилган смартфонлар умумий сонининг 62,6 фоизи фойдаланувчилар қўлида бўлган ва ишлаб турган.
Бугунги кунда Apple маҳсулотлари смартфонлар савдоси бозорининг 15 фозини эгаллаб турган бўлса ҳам, апрель ойидаги маълумотларга кўра, дунёдаги мобил телефон фойдаланувчиларнинг тўртдан бир қисми Apple смартфонларидан фойдаланмоқда.
iPhone’дан энг кўп фойдаланувчилар Хитойда бўлиб, унинг улушига 228 миллион киши тўғри келади. Ундан кейинги ўринда турган АҚШда 120 миллион киши ёки умумий фойдаланувчиларнинг 16,4 фоизи iPhone’га эга.
2014 йилда сотувга чиқарилган iPhone 6 фаол iPhone’лар умумий сонининг 21 фоизини ташкил қилади. iPhone 6s 18 фоиз, iPhone 7 — 11 фоиз, iPhone 6 Plus тўққиз фоиз ва iPhone 6s Plus саккиз фоиз улушга эга.
Изоҳ (0)