Сан-Марино республикаси ўз ҳудудида 5G мобил алоқа тармоғи татбиқ этилган жаҳондаги илк мамлакат бўлади. «Коммерсантъ» хабарига кўра, Сан-Марино ҳукумати ва Telecom Italia Mobile компанияси бу ҳақдаги битимни имзолашга яқин турибди.
Қайд этишларича, 5G алоқа интернетга сониясига 10—20 гигабит тезликда уланиш имконини беради.
Telecom Italia 2017 йил давомида Сан-Маринода 5G’га ўтиш учун зарур инфратузилмани ҳозирлайди. Республика 2018 йил охирига бориб янги авлод алоқа тармоғига ўтиб бўлади. Telecom Italia мазкур технологияни Милан ва Турин шаҳарларида ҳам синовдан ўтказмоқда.
Қайд этиш жоиз, ҳозирда алоқа операторлари бутун жаҳон бўйлаб 5G технологиясини синовдан ўтказмоқда. Бу борадаги энг катта муваффақиятларга ҳозирча фақат Жанубий Корея, Хитой ва АҚШ компаниялари эришган.
Изоҳ (0)