Вьетнам футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Унда қитъанинг 14 мамлакати чемпионлари Осиё ғолиби бўлиш учун рақобатга кирган.
Осиё чемпионатига Ўзбекистон чемпиони сифатида қаторасига иккинчи бор «Олмалиқ» футзалчилари йўл олди. Бугун — 23 июль куни олмалиқликлар мусобақадаги биринчи ўйинида залга чиқиб, Ливан чемпиони «Банк Бейрут» клубига имкониятни бой берди.
«Олмалиқ» жой олган «D» гуруҳида, шунингдек, Таиланднинг «Чонбури Блювейв» клуби ҳам бор. Ливанликлар илк турда тай чемпионига 0:9 ҳисобида имкониятни бой берганди. 25 июль куни «Олмалиқ» 2-ўрин учун «Чонбури Блювейв»га қарши залга чиқади.
Осиё чемпионати «D» гуруҳи. 1-тур 21 июль, жума
«Банк Бейрут» — «Чонбури Блювейв» 0:9
2-тур 23 июль, якшанба«Банк Бейрут» — «Олмалиқ» 8:3
2-тур 25 июль, сешанба«Олмалиқ» — «Чонбури Блювейв»
Осиё чемпионати ҳақида
«Championat.asia» нашри футзал бўйича 2010 йилдан буён ўтказиб келинаётган клублар ўртасидаги Осиё чемпионати борасида бир қатор маълумотларни чоп этди.Вьетнамдаги турнир ҳисоб бўйича саккизинчиси, деб ёзилган хабарда. Бунга қадар ўтган етти турнирнинг 3 тасида Япониянинг «Нагоя Оушенс» клуби бош совринга эга чиққан. Шунингдек, Эроннинг турли йиллардаги уч чемпиони — «Гити Пасанд», «Фулад Маҳан» ҳамда «Тасисат Дарёий» бир мартадан ғолиб бўлган. Бугун «Олмалиқ»ни мағлуб этган Таиланднинг «Чонбури Блювейв» клуби 2013 йил чемпионликни нишонлаган.
Александр Петров бошчилик қилаётган «Олмалиқ» Осиё чемпионатида иккинчи бор иштирок этмоқда. 2016 йил клуб гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтиб, чорак финалга йўл олганди. Мана шу босқичда Таиланд чемпиони «Чонбури Блювейв» олмалиқликларни турнирдан чиқариб юборди.
Ўзбекистон шарафини энг муносиб ҳимоя қилган жамоа «Ардус» ҳисобланади. 2012 йил Тошкент жамоаси финалга қадар етиб борган бўлиб, ҳал қилувчи ўйинда форсларнинг «Гити Пасанд» клубига имкониятни бой бериб қўйганди.
Изоҳ (0)