The Guardian нашри Мосул шаҳри озод қилинганида Ироқ полицияси томонидан конфискация қилинган зирҳли машиналардан иборат фотожамланмани тақдим этди. Уларнинг деярли барчаси худкушларнинг машиналарига айланиши лозим эди, деб ёзади Motor.
Зирҳли машиналар енгил автомобиллар, кроссоверлар, пикаплар ва кичик юк машиналари негизида тайёрланар эди.
Баъзан металл бўлаклари машинанинг фақат олд қисмини қоплайди, ҳайдовчи учун эса ўқ ўтмайдиган шиша ўрнатилган кичик туйнук қолдирилади.
Автомобилларнинг бир қисми кулранг ва мовий рангга — Ироқ полициясининг расмий ранггига бўялган. Бу машиналар ажралиб қолмаслиги учун қилинган.
Ҳар қандай машина, ҳатто энг оддий Kia Sorento зирҳланиши мумкин эди.
Kia негизидаги зирҳли машина ичида.
Айрим машиналар тўлалигича зирҳ билан қопланган. Масалан, бу зирҳли машина трактор негизида ясалганга ўхшайди.
Мана бунисига асос бўлиб эса юк машинаси хизмат қилган.
Машина кузовига зирҳ қўпол шаклда ўрнатилган. Кузов ўртасидаги металл парчалари, афтидан, конструкцияни қаттиқлаштириш учун керак.
Айни пайтда қўлга олинган зирҳли машиналар Ироқдаги полиция участкаларининг бирида сақланмоқда.
Бу пикап кузовида пушка ва танк турели ўрнатилган. У ҳарбийлар гуруҳига ҳужум қилишга мўлжалланган.
Мосул учун жанглар қарийб уч йил давом этди.
Ироқ расмийлари барча зирҳли машиналарни йўқ қилишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)