Daimler автомобиль концерни Европада дизелли двигатель ўрнатилган уч миллионта Mercedes техник янгиланиш учун ихтиёрий тарзда чақириб олинишини эълон қилди, деб ёзади Meduza.
Бунда гап автомобиль чиқарадиган ажратмаларни назорат қиладиган дастурий таъминотни янгилаш ҳақида бормоқда. Бу ишларга компания 220 миллион еврога яқин маблағ сарфлайди.
Mercedes-Benz раҳбари Дитер Зетхе маълум қилишича, «дизелли двигателлар ҳақидаги муҳокама ноаниқликни туғдиради», шу туфайли, компания «дизелли машиналар эгаларига ишончни қайтариш учун қўшимча чоралар» кўришга ва «дизелли технологияга ишончни кучайтириш»га қарор қилган.
Пресс-релизда айтилишича, Mercedes-Benz бозорга «дизелли двигателларнинг мутлақо янги оиласи»ни чиқаришга тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)