Mercedes-Benz ўз тарихидаги биринчи серияли пикапни расман тақдим этди. Концепт-версияси 2016 йил кузида тақдим этилган ва X-Class дея ном олган модель ЖАРдаги махсус тадбирда намойиш этилди, дея хабар беради «Мотор».
Пикап Nissan Navara платформасида қурилди. Унинг узунлиги 5340 миллиметр, эни 1920 миллиметр, баландлиги эса 1819 миллиметрга тенг.
Пикап юк платформаси узунлиги 1587 миллиметр, эни 1560 миллиметр, баландлиги эса 474 миллиметр. Х-класснинг максимал юк кўтариш имконияти 1042 килограммни ташкил этади.
Модель дастлаб икки 4 цилиндрли турбодизель билан таклиф этилади. Уларнинг ишчи ҳажми 2,3 литрга тенг. Кейинчалик 3.0 V6 дизель двигатели, Дубай ва Марокаш каби бозорларда эса 165 от кучига эга бензин мотор ҳам пайдо бўлади.
Европада Mercedes-Benz X-Class сотуви ноябрда бошланади. 2018 йил бошида ЖАР ва Австралия, 2019 йил аввалида эса Аргентина ва Бразилия бозорларига чиқади.
Германияда пикап нархи 37 294 евродан бошланади.
Изоҳ (0)