«МАКС — 2017» автосалонида янги зирҳланган Buran номли автомобиль тақдим этилди. Машина тўрт ой ичида йиғилган. Бу ҳақда Motor хабар берди.
Buran’нинг узунлиги олти метрни, вазни 8,8 тоннани ташкил қилади. Ҳимоя тизими автомобилни ҳар қандай масофа ва патрондан отилган ўқдан ҳимоя қилади.
Автомобилда тўртта жангчининг ҳар бири учун алоҳида эшик ажтратилган. Бундан ташқари, салон тузилишини осонлик билан ўзгартириш мумкин. Автомобилга жами 10 киши жойлашади.
Тўрт цилиндрли дизель двигатели 135 от кучига эга. Янги машинанинг тўлиқ қуйилган ёқилғи билан юриш масофаси 1400 километрни ташкил қилади.
Изоҳ (0)