Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида барпо этилаётган замонавий логистика марказида бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Greeнфоодтраде компанияси томонидан ташкил этилаётган мазкур марказ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан шуғулланади.
2018 йилнинг учинчи чорагида тўла қувват билан ишга туширилиши мўлжалланаётган ушбу лойиҳа Ўзбекистон экспорт салоҳиятини ошириш, ички бозорни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ер майдонларидан унумли фойдаланиш, янги иш ўринлари яратиш имконини беради.
40 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган мажмуада 5 кросс-докинг, гипермаркет, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш ва сақлаш омбори, 10 минг тонналик музлатгич, 150 ўринли меҳмонхона қурилади.
Шавкат Мирзиёевга мазкур мажмуа ҳақида батафсил маълумот берилди.
Изоҳ (0)