• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Namangan
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ижодий имтиҳон баҳосидан норозилик билдирган фуқарога куч ишлатишди (видео)

    Facebook ижтимоий тармоғининг Марҳабо Алимова исм-шарифли фойдаланувчиси «Президент Ш.М. Мирзиёев тарафдорлари ва қўллаш командаси» гуруҳида 20 июль куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида юз берган ҳодиса ҳақида хабар қолдирган, хабарга ҳодиса жойидан олинган видеоёзув илова қилинган.

    Гуруҳда қолдирилган шикоятнинг муаллифи Халқаро журналистика факультетига ўқишга кириш бўйича ижодий имтиҳон натижаларидан қониқмай, апелляция бериш истагини билдирганида, университет ва факультет ходимлари томонидан қаршиликка дуч келганини маълум қилган.

    Ассалому алайкум! Мен Тошкентдаги университетларнинг бирида бўлган адолатсизлик ҳақида ёзяпман. Мазкур ҳолат юзасидан чора кўрилишини хоҳлардим.

    Биз 20 июль куни соат 9:30 ларда ижодий имтиҳон баҳоларини билиш учун университетга бордик. Баҳолардан қониқмай, апелляция бермоқчи эдик, лекин бўлган воқеаларни сўз билан тасвирлаб бера олмайман. Охир-оқибат, менга шу университет ходими куч ишлатиб (қўлларимни қаттиқ қайириб, ҳар хил ҳақоратли сўзлар билан ҳақоратлаб), телефонимни қўлимдан юлиб олди.

    Улар ҳеч кимдан апелляция аризаларини қабул қилмаётган эди. Лекин биз билан содир бўлган жанжалдан сўнг, биринчи аризани 10:25 да рўйхатдан ўтказишди. Кейин ичкаридан хона тайёрлаб, ариза ёзиш учун шароит бор, деб шуни кўрсатишди. Шу шароитларни олдиндан тайёрлаб қўйишса ва бизга инсондек муомала кўрсатишса бўларди-ку!

    Марҳабо Алимова, Facebook фойдаланувчиси

    Ушбу хабарга илова қилинган видеоёзувда телефонидаги камерани ёққан шикоят муаллифига қарата: «Шантаж қилмоқчимисииз?», маъносида фикр билдирганини эшитиш мумкин. Видео охирида эса кимлиги ҳозирча номаълум бўлан шахс (шикоятчига кўра — университет ходими) видеога олаётган фуқаронинг телефонига ташланганини кўриш мумкин. Қайд этиш жоиз, бутун видео давомида мазкур шахс юзини яширишга ҳаракат қилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан на Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва на Халқаро журналистика факультети муносабат билдирган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса иккига бўлинган. Бир гуруҳ фойдаланувчилар университет ходимларининг қўпол муомаласини танқид қилган.

    «Ҳали бу мешқоринларга навбат келгани йўқ. Президентимизнинг ҳали булар билан шуғулланишга вақтлари бўлгани йўқ. Ҳали кўпчиликка имконият берилган, бироқ баъзилар бундан тўғри хулоса чиқариб ололмаяпти», — деб ёзган бир фойдаланувчи.

    «Президентимиз айтганларидек, айрим домлаларнинг ўзини қайта ўқитиш керак. Нима қилаётганини, нима деяётганини билмай қоляпти, ёғ босиб кетганидан. Ёшларимизга қийин», — деб қўшимча қилган бошқа бир фойдаланувчи.

    Баъзи фойдаланувчилар эса видеохабар муаллифи қолдирган мурожаатдаги имловий ва грамматик хатоларга ишора қилиб, у (ёки унга алоқадор инсон)нинг ижодий имтиҳондан йиқилгани тўғри бўлганини таъкидлаган.

    Facebook’даги гуруҳда қолдирилган шикоят матни (скриншот)

    Facebook’даги гуруҳда қолдирилган шикоят матни (скриншот)

    «Арз қилишдан олдин саводингизни тўғриланг», — деб қатъий таъкидлаган фойдаланувчилардан бири.

    «Имтиҳоннинг биринчи босқичидан нима учун ўта олмагани шу ердан ҳам маълум. У барибир ўқишга кира олмайди. Журналистларимиз бу қадар саводсиз бўлишини истамасдим», — деб ёзган яна бир фойдаланувчи.

    «Ёзган мурожаатингизда хатолар жуда кўп. Шу сабабли имтиҳон саводли топширилганига катта шубҳам бор. Фарзандингиз яхшилаб тайёргарлик кўриб, кейинги йил қайта топширса, мақсадга мувофиқ бўларди», — деб қўшимча қилган бошқа фойдаланувчи.

    Ўз навбатида, шикоят муаллифини шантажда айблаганлар ҳам топилади. «Тўполон ва шаллақилик қилиб, ҳаммани телефон ва Facebook билан қўрқитиб, ишни битириб юрадиган ноинсофлар ҳам кўпайиб кетди», — деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

    «Роса оммалашди-да бу телефон, интернет деганлари. Ҳожатхонагача қўйилди, қойил! Стол-стул йўқ бўлса ҳам, мана интернетда!», — деб киноя қилган бошқа фойдаланувчи.

    22.07.2017, 18:28   Изоҳ (0)   225324
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Шифокорлари яхши, лекин шифохона абгор». Зангиотадаги бемор болалари томда ётадиган тиббиёт муассасаси ҳақида

    22.07.2017, 17:33

    Шавкат Мирзиёев Паркентда Аминжон ота Муҳаммаджоновнинг боғида бўлди

    22.07.2017, 16:43

    Шавкат Мирзиёев Паркентда эркин иқтисодий зона ташкил этиб, 100 млн доллар инвестиция киритишга кўрсатма берди

    22.07.2017, 16:11

    Фарғонада қўшмачилик билан шуғулланган аёл аниқланди

    22.07.2017, 15:42

    «Иккинчи Тошкент». Тўйтепа Ўзбекистондаги биринчи «ақлли» шаҳарга айланади

    22.07.2017, 15:02

    Оҳангарон ва Ангрен ҳокимлари ҳамда Тошкент вилоятининг бир қатор амалдорлари вазифасидан озод этилди

    22.07.2017, 14:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.