Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 июль куни «Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида»ги қарорни имзолади.
Мазкур қарор билан Президент Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудуди чегараси доирасида Зангиота ва Тошкент туманларини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг таклифини маъқуллади.
Президент кўрсатмасига кўра, энди Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Олий Мажлисга Зангиота тумани ҳудудида чегараси доирасида Зангиота ва Тошкент туманларини ташкил этиш тўғрисида таклиф киритиши лозим.
Маълумот учун, Зангиота ва Тошкент туманлари Олий Мажлиснинг 2010 йил августидаги қарорлари билан бирлаштирилган эди. Ўшанда туманларни бирлаштириш тўғрисидаги таклиф Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган эди.
Изоҳ (0)