• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шифокорлари яхши, лекин шифохона абгор». Зангиотадаги бемор болалари томда ётадиган тиббиёт муассасаси ҳақида

    Давоми: «Шифокорлар хизматига холис баҳо берганингиз учун раҳмат». Сенатор Зангиотадаги беморлари томда ётган шифохона бўйича изоҳ берди

    «Дарё» таҳририятига Тошкент вилоятининг Зангиота туманида истиқомат қилувчи ёш онадан бир мурожаат келиб тушди. Унда туман юқумли касалликлар шифохонасида аҳвол ҳақида сўз боради. Мурожаат муаллифи шифокорлар жамоасига деярли шикояти йўқлигини, ҳали икки ёшга тўлмаган ўғли касалхонадан даволаниб чиққанини таъкидлаган. Айни вақтда, шифохонанинг ўзи оғир аҳволда эканини, баъзида эса раҳбарлар томонидан таниш-билишчилик ҳолатларига йўл қўйилаётганини афсус билан қайд этган.

    Дилдора ШариповаЗангиоталик уй бекаси, 23 ёш

    1 ёшу 8 ойлик ўғлим ўткир диарея (ич кетиш) касаллиги билан оғригани учун 8 июль, шанба куни Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига боришга мажбур бўлдик. Шифохонага келганимизда шифокорлар ва ҳамширалар шанбалик қилаётган эди.

    Бизни навбатчи шифокор қабул қилди. Болани текширувдан ўтказиб, унинг ҳолати ҳақида маълумот олгандан сўнг, шифокор бизга беморлар кўплиги, касалхонанинг бир қисми таъмирланаётгани туфайли ҳозирча фақат йўлакларда жой борлигини айтди. Иккинчи қаватдаги палаталардан биридаги беморлардан бирига яқин соатларда жавоб берилиши, ўғлим унга тайинланган муолажаларни олганидан сўнг, бироз йўлакда ётиб турса, жой бўшашини айтишди. Ўғлимнинг ичидан қон кетиш бошланганлиги туфайли бу таклифга розилик билдиришга мажбур бўлдик.

    Иккинчи қават йўлаги

    Иккинчи қават йўлаги

    Муолажаларни олгандан кейин, 1—2 соат йўлакда ётдик ва палатада жой бўшашини кутдик. Иккинчи қават 5 та палата, муолажа хонаси, ювиниш хонаси ва ҳожатхонадан иборат. Хоналар кам ва кичиклиги туфайли тор йўлакка каравотлар қўйиб ташалган, ўтиш қарийб имконсиз. Йўлак охирида бутун қават учун битта кондиционер ўрнатилган. Аммо унинг кучи ҳеч қайси хонага етиб бормайди, боз устига қурилма остидаги томга олиб чиқувчи эшикнинг тешиклари шу қадар кўпки, кондиционернинг совуқ ҳавосини тутиб қолишнинг деярли имкони йўқ.

    Йўлак охиридаги кондиционер ва илма-тешик эшик

    Йўлак охиридаги кондиционер ва илма-тешик эшик

    Иккинчи қаватда фақат ўткир диарея билан оғриган ёш болалар онаси билан ётибди. Касалхонанинг бир қисми таъмирланаётгани туфайли жой камлиги, диарея билан касалланган беморлар кўплиги учун шифохона юқумли касалликларга чалинганларни қабул қилмаётганини айтишди.

    Иккинчи қават йўлаги

    Иккинчи қават йўлаги

    Биз жойлашган 5-хона беш кишига мўлжалланган. Тушдан сўнг хонага қуёш нурлари тўғри тушар, шу сабаб бу вақтда хонада ўтириш имконсиз эди. Ёш болалар йўлакка чиқиб кетишга уринади, у ерда кондиционернинг салқини, хонада эса жазирама иссиқ туфайли даволанишга келган болалар қўшимча касалликлар орттириб, иситмалаб, шамоллашга чалинаётган эди. Кўпчилик уйидан вентилятор олиб келган, аммо, аксига олиб, палатада фақат битта розетка ишлайди.

    Ювиниш хонаси

    Ювиниш хонаси

    Ювиниш хонасида иккита раковина бор. Биз даволанаётган вақтда улардан бири синиб тушди, натижада идиш-товоқлар ҳам, болалар кийимлари ҳам, санитарларнинг пол артадиган латтаси ҳам бир жойда ювила бошланди.

    Қўл ювиш учун ажратилган раковина

    Қўл ювиш учун ажратилган раковина

    Шифохонада асосан диареяга чалинган болалар ётгани учун уларнинг ичи соатига бир неча марта келади ва болаларнинг кийимини тез-тез ювишга тўғри келади. Биз шифохонага ётган кун соат 19:30 лар атрофида иссиқ сув ҳам, совуқ сув ҳам ўчирилди. Кейинроқ сув ҳар куни бир пайтда ўчирилишига гувоҳ бўлдим. Биз дўкондан 5 ва 10 литрли тоза ичимлик суви ташишни бошладик.

    Кундузи биринчи қават томида беморлар ювилган кийимларни қуритади

    Кундузи биринчи қават томида беморлар ювилган кийимларни қуритади

    Биринчи куни кечки пайтдан бошлаб мендан олдин келган беморлар ўрин-кўрпасини биринчи қават томига ташишни бошлади — улар тунда хона жуда иссиқлиги сабабли томда ётишлигини айтишди. Томга чиққанимда иккинчи қаватдаги барча беморлар у ерга чиқиб олганини кўрдим. Мен ҳам ўғлим билан томда ётишга мажбур бўлдим. Том очиқ жойда бўлганлиги туфайли бу ерда шамол эсиб турарди, аммо қуёш нури томга кундузи тўғридан-тўғри тушгани боис тунда ҳам бетондан иссиқлик чиқиб турарди.

    Қош қорайгач, беморлар томга жойлашишни бошлайди

    Қош қорайгач, беморлар томга жойлашишни бошлайди

    Касалхонадаги шароит унчалик яхши эмаслигига қарамай, докторлар, ҳамширалар ва санитарларнинг беморларга нисбатан эътибори яхши эди. Мисол учун, хонамиздан суварак чиққанини бош шифокорга етказганимизда санитарлар хонамизни дарҳол дезинфекция қилиб берди. Касалхоналарнинг овқатлари ёмон бўлиши ҳақида кўп эшитганмиз. Лекин бу ернинг овқатлари мени ҳайрон қолдирди, десам ҳам бўлади. Ошпазлар тайёрлаган таомлар худди уйнинг овқатидек мазали, унга солинаётган масаллиқлар ҳам мўл эди. Кунига беш маҳал овқат беришди. Беморлар учун дорилар, уколлар шифохона ҳисобидан қилинди. Қон тўхтатувчи уколни дорихонадан олиб келдим. Шифохонадаги дорилар бироз кучсиз эди, улар натижа бермаганидан сўнг, шифокор мендан: «Бундан кучлироқ дорини сотиб олишга қурбингиз етадими?», деб сўради. Болам тезроқ тузалиши учун ўша дорини дорихонадан олиб келдим. Дори нархи атиги 3 минг сўм экан.

    Шу ерда бир «лекини» бор. Шифохона жамоаси томонидан амалга оширилган бир иш бу ерда ётган болаларнинг соғлиғига хавф солди. Юқорида шифохона фақат диареяга чалинган беморларни қабул қилаётганини айтиб ўтгандим, бироқ шифохонага ташқаридан сувчечак билан оғриган 3—4 ёш атрофидаги болани олиб келишди. Биз ётган қаватдаги муолажа хонасида болага осма уколлар қилишди. Биз, оналар ҳамширага эътироз билдириб, бу касаллик ҳаво орқали болаларимизга юқиши мумкинлигини айтиб, нима учун уни қабул қилишганини сўрадик. Ҳамшира бош шифокорнинг танишига хизмат кўрсатаётганини айтди. Бош шифокорнинг ўзи шундай қилиб турган пайтда эътирозимизни кимга билдиришни билмай қолдик. Осма уколлар олгандан сўнг сувчечакка чалинган болани олиб кетишди, бизнинг қатъий талабимиздан кейин муолажа хонасини гипохлорит натрий билан тозалаб чиқишди. Бу ерда 3 ойликдан бошлаб 4 ёшгача бўлган болалар диареядан даволанаётган эди. Бир ёшга тўлмаган болаларга сувчечак юқса, уларнинг ҳаёти хавф остида қолиши ҳам мумкин.

    Беш кунлик даволанишдан сўнг ўғлим соғая бошлагач, шифокорлар жавоб беришди ва даволанишни давом эттириш учун уйга дорилар ёзиб беришди. Шифохонага ҳеч қандай тўловлар тўламасдан, шифокорлар Назокат опа ва Барно опа, ҳамширалар Дилором опа, Феруза ва Мастуралардан миннатдор бўлган ҳолда уйга қайтдим.

    Биринчи қават томига жойлаштирилган каравотлар

    Биринчи қават томига жойлаштирилган каравотлар

    Аввало ҳеч ким касал бўлмасин, аммо шифохона хизматларига эҳтиёж сезганда, бу ерга даволаниш учун келганларнинг аҳволи янада ёмонлашмасин, деган умид билан кўрган муаммоларимни ёздим. Бу касалхонада шифокорлар беморларни жуда яхши парвариш қилишига ўзим гувоҳи бўлдим, аммо касалхона аҳволи бироз абгор. Шифохонадаги шарт-шароитларни яхшилаш борасида ишлар олиб боришни расмийлардан сўраб қоламан.

    22.07.2017, 17:33   Изоҳ (0)   70621
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Паркентда Аминжон ота Муҳаммаджоновнинг боғида бўлди

    22.07.2017, 16:43

    Шавкат Мирзиёев Паркентда эркин иқтисодий зона ташкил этиб, 100 млн доллар инвестиция киритишга кўрсатма берди

    22.07.2017, 16:11

    Фарғонада қўшмачилик билан шуғулланган аёл аниқланди

    22.07.2017, 15:42

    «Иккинчи Тошкент». Тўйтепа Ўзбекистондаги биринчи «ақлли» шаҳарга айланади

    22.07.2017, 15:02

    Оҳангарон ва Ангрен ҳокимлари ҳамда Тошкент вилоятининг бир қатор амалдорлари вазифасидан озод этилди

    22.07.2017, 14:33

    Фарғонада ошиқ билан қимор ўйнаган шахслар қўлга олинди

    22.07.2017, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 19 июл, 14:03

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.