Спортнинг K-1 йўналишида ўз рақибларини кетма-кет таслим қилаётган ўзбекистонлик Анвар Бойназаров Тошкентдаги MMA кечасида кўриниш беради. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Аввалроқ Тошкентда пенчак-силат бўйича биринчи халқаро турнир ўтиши хабар берилган бўлиб, 9 сентябрь кунги мусобақага кино юлдузи Жан Клод Ван Дамм ҳамда MMA устаси Фёдор Емельяненко ташриф буюриши айтилганди.
«Бунёдкор» стадиони мезбонлик қиладиган кечада ўзбекистонлик бир қатор машҳур жангчилар иштирок этади. Ўзбекистон пенчак-силат федерацияси уларнинг номини ошкор қилди. Бўлажак рақиблар эса яқин кунлар ичида аниқлаб олинади. Қуйида иштирокчилар билан танишиш мумкин.
Изоҳ (0)