Жанубий Кореянинг Йесан уездида пишириб ейиш учун боқилган 149 та ит қутқарилди. Бу ҳақда Humane Society International жониворларни ҳимоя қилиш жамияти пресс-релизида айтилади.
Итлар фермаси эгаси ўз фаолияти турини ўзгартирмоқчи бўлиб, жониворлар ҳимоячиларига ёрдам сўраб мурожаат қилди. У итларни қўйиб юбориб, қишлоқ хўжалик экинларини экиш билан шуғулланишга қарор қилган. Ташкилот унга бу режани амалга оширишда ёрдам бермоқда.
Фермада боқилган ҳайвонларнинг кўпчилигини АҚШдаги жониворлар бошпаналарига юборишди. Бир нечта ит болалари эса улғайгунига қадар Жанубий Кореяда қоладиган бўлди.
Изоҳ (0)