20 июль, пайшанба куни эрталаб Бишкек—Ўш трассасининг 460-километрида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб ёзади KNews ФВВга таяниб.
Муассаса маълумотларига кўра, оғир юк ташувчи автомобиль ҳамда Honda Odyssey ва Honda Step енгил машиналари тўқнашиб кетган.
Юк машинасида икки киши, Honda Step’да тўққиз киши ва Honda Odyssey’да олти киши бўлган. Тўқнашув оқибатида воқеа жойида саккиз киши — тўрт эркак, уч аёл ва беш ёшли қизча ҳалок бўлди. Уч киши оғир аҳволда касалхонага етказилди.
Изоҳ (0)