Жанубий Африка Республикаси президенти Жейкоб Зума халқаро ирқчиликка қарши кураш қаҳрамони Нельсон Мандела кунини жамоат биноси ойнасини ювиш билан нишонлади. У ёшларни ўз мақсадларига эришиш йўлида фахрийлар каби қатъий бўлишга чақирди, дея хабар беради «ТАСС».
Мандела куни мамлакат раҳбарияти одатда собиқ давлат раҳбарини хотирлаб 67 дақиқа вақтни хайрия ишларига ажратади. Бу мамлакатнинг биринчи қора танли президенти фаол сиёсий курашларда ўтказган йилларга тўғри келади.
Зума шу куни ўзи туғилиб-ўсган Квазулу-Натал провинциясида ишлади.
Изоҳ (0)