АҚШ республикачи сенатори Жон Маккейнга бош мия саратони ташхиси қўйилди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
80 ёшли сиёсатчининг чап кўзидан қон қуйқаси олиб ташланганди. Мазкур муолажадан кейинги тўқималар таҳлили бунга бошланғич глиобластома сабаб бўлганини кўрсатди.
Ҳозирда Маккейн операциядан кейин Аризона штатидаги уйида ўзига келмоқда. Шифокорлар уни даволашнинг турли вариантлари, жумладан, кимёвий ва радиотерапияни биргаликда қўллаш усулини кўриб чиқмоқда.
Нейрожарроҳ Санжай Гуптага кўра, глиобластома ўта тажовузкор ўсимта бўлиб, бош ва орқа мия тўқималарида ҳосил бўлади. Бундай ташҳис қўйилган беморларда тирик қолишнинг ўртача муддати, даволаниш олиб борилган тақдирда, 14 ойни ташкил этади.
Изоҳ (0)