Россия, Эрон ва Шимолий Кореяга қарши санкциялар ҳақидаги қонун лойиҳаси АҚШ сенатига овоз бериш учун август таътиллари бошлангунча қайтарилиши мумкин. Бу ҳақда сенатнинг халқаро масалалар бўйича қўмитаси раиси Боб Коркер маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Politico нашрига кўра, «Россияга қарши санкциялар борасида икки партия ўртасида келишувга эришиш учун муҳлат пайдо бўлиши ва лойиҳа шу ойнинг ўзида президент Трамп кабинетига етказилиши» мумкин.
Россияга қарши санкциялар бўйича лойиҳа демократлар Трампнинг мазкур чоралар бўйича ҳаракатларини чеклашларига халал берадиган ўзгаришларга қарши чиқаётгани сабабли муаллақ қолганди.
Изоҳ (0)