Ўтган ҳафта давомида Японияда об-ҳавонинг иссиқлигидан камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».
Идоранинг маълумотларига кўра, айнан шу давр оралиғида иссиқдан азият чеккан 7,6 минг нафар одам шифохонага ётқизилган. Бу эса ундан олдинги ҳафтага нисбатан икки баробар кўп демакдир. Шифохонага олиб келинганларнинг ярмини 65 ёшдан ошган инсонлар ташкил қилади.
Жорий йилда Японияда иссиқдан ҳалок бўлганлар сони 17 кишига етди.
Июнь ойи охирида мамлакатнинг марказий қисмида ҳаво ҳарорати 35 даража Цельсийга чиқиб кетган. Маҳаллий ҳукумат одамларни кўпроқ суюқлик ичишга, бош кийимларда юришга ва қуёш остида кўп қолмасликка чақирмоқда.
Изоҳ (0)