Сирдарё вилояти Сайхунобод туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилиган тезкор тадбир давомида, 1971 йилда туғилган Холмурод Усмонов хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Хонадон ошхонасининг ертўласида ИИБда ҳисобда турмайдиган, 1 дона Б-7570А-рақамли спорт пистолети ва 18 дона ўқлари тегишли ҳужжатларсиз ноқонуний равишда сақланаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган, деб хабар берди вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Эксперт хулосасига кўра, Холмурод Усмоновдан олинган 1 дона Б-7570А рақамли тўпонча СССР давридаги ИЖ-СПЛ-01 заводида ишлаб чиқарилган спорт тўпончаси ҳисобланиб, ўқотар қуроллар туркумига кирмаслиги, олинган 18 дона ўқ дорилардан 16 донаси 5,6 калибрли патронлари эканлиги ва отиш учун мўлжалланган бўлиб, ўқ-дорилар турига кириши, отиш учун яроқли эканлиги кўрсатилган.
Ҳозирда фуқаро Усмоновга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзгатилган.
Изоҳ (0)