2017 йилнинг 18 июнь куни Брюссель шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бельгия Қироллиги Бош вазири ўринбосари, Ташқи ва Европа ишлари вазири Дидье Рейндерс билан учрашди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларни сиёсий ва парламентларо алоқалар, ўзаро савдо, маданий-гуманитар алмашинув каби йўналишларда янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Музокараларда қайд этилганидек, дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йили давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликда катта тажриба ортирилди. Хусусан, икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг мунтазам ўтказилиши ҳамкорлик ҳолатини ҳар томонлама пухта ўрганиш ва томонларни қизиқтирган истиқболли соҳаларни аниқлаш имконини яратади.
Таъкидланганидек, Ўзбекистонда қабул қилинган 2017—2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистон—Бельгия алоқаларини кенгайтириш ва унга кўп қиррали тус бериш имконини яратади.
Изоҳ (0)