Жанубий Кореянинг Samsung корпорацияси нуқсонли Galaxy Note 7 смартфонларини қайта тиклаб бўлмаганидан сўнг қайта ишлашга қарор қилди. «Корреспондент.net» ахборотига кўра, компания жараён давомида 157 тоннагача қимматбаҳо металл, шу жумладан, олтин, кумуш, мис ва кобалт олишни режалаштирмоқда.
Қайта ишлаш жараёни июль ойининг охирига қадар бошланиши кутилмоқда.
Galaxy Note 7 ускуналарининг бир қисми қайта тикланиб, яна сотувга чиқарилгани маълум. Аммо смартфонлар чекланган миқдорда сотилмоқда, бозордан эса ўтган йили 4,3 миллион гаджет чақириб олинган эди.
Изоҳ (0)