Британиянинг люкс тоифадаги телефонлар ишлаб чиқарувчи Vertu компанияси молиявий қийинчиликлар сабабли мамлакатдаги корхонасини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Afisha Daily хабар бермоқда.
Vertu эгаси Мурод Ҳоқон Ўзан компанияни банкротликдан қутқара олмади. У кредиторларга умумий қарз 165 миллион доллар бўлган ҳолда 2,4 миллион доллар таклиф этди, бироқ рад жавобини олди.
Vertu 1998 йилда Финляндиянинг Nokia компанияси бўлинмаси сифатида ташкил этилган, 2015 йилда эса Хитойнинг Godin холдингига ўтганди. 2017 йил мартида уни 50 миллион доллар эвазига бизнесмен Мурод Ҳоқон Ўзан сотиб олди.
Компания телефонлари ўртача 13 минг доллар баҳоланарди. Уларнинг сотувини жонлантириш мақсадида нарх 5—9 минг долларгача пасайтирилди, бироқ бу Vertu жонига оро кирмади.
Изоҳ (0)