Ўзбекистонда такт частотаси 1,3 ГГц бўлган тўрт ядроли Mediatek МТ6580 процессори базасига қурилган, 1 Гб тезкор хотирали LG К7 (Х210) смартфони сотила бошлади, деб ёзади «Mobinfo.uz».
Қурилма К8 ва К10 моделлари каби Жанубий Корея компаниясининг «К» сериясидаги смартфонлари қаторини тўлдирди. Телефон ҳозирги вақтдаги ўртача техник хусусиятларга эга.
Янги смартфон, шунингдек, 5 дюймли ва 854×480 пикселли суюқ кристалли дисплей, 8 Гб доимий хотира (+microSD), 8 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камерага эга.
LG К7 Android 5.1 Lollipop операцион тизимида ишлайди. Телефон 2150 мА/соат сиғимли батарея билан жиҳозланган.
Тошкент бозирда LG К7 1,2 миллион сўмга таклиф қилинмоқда.
Ушбу қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.
Изоҳ (0)