Айни вақтда Хорватия ва Черногорияда ўрмонлар ёниши давом этмоқда. Мутахассислар фикрича, ёнғинларга сигарет қолдиқлари ва ўчирилмаган гулханлар сабаб бўлмоқа, деб хабар берди National Geographic.
Черногорияда машҳур курортларни ўраб турувчи ўрмонлар ёнмоқда. Сутоморе шаҳри яқинидаги Голо Брдо тоғидаги ўрмон ёнғин гирдобида қолди. Айни вақтга қадар ёнғиннинг кўп қисми ўчирилди, бироқ кучли шамол ҳамда юқори ҳарорат оловни Луштица яримороли бўйлаб тарқатишни давом этмоқда. Бу ердан бир неча юзлаб одамлар, жумладан, 300 нафар туристлар эвакуация қилинди.
Черногориянинг қолган курортларида вазият назорат остида; фақатгина ёнғиндан ҳосил бўлган тутунлар ноқулайлик туғдириши мумкин.
Хорватияда эса вазият анча жиддий. Олов бутун соҳил бўйлаб тарқалган, Сплит курорт шаҳри ҳам анчагина зарар кўрган. Олов бу ерда кўплаб бино ва автомобилларни йўқ қилди, 80 нафар одамнинг нафас олиш йўлларига зарар етган.
Сплит ҳудуди атрофида 4500 гектар майдон ёниб кул бўлган, кўплаб йўллар беркитилган. Ёнғинни ўчиришга халқаро мутахассислар жалб қилинган.
Изоҳ (0)