Чилонзор туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан туман ҳудудида муқаддам фирибгарлик содир этиб судланган шахс яна шундай жиноятни содир этганда қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Олмазор туманида яшовчи К.М Чилонзор туманида истиқомат қилувчи С.К га Хитойдан мебель ишлаб чиқарувчи техника воситасини олиб келиб беришни ваъда қилади ва 55.600.000 сўм олиб, ўз эҳтиёж учун сарфлаб юборганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича Чилонзор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзгатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)