Сирдарё вилояти Боёвут туманида жиян ўз тоғасининг 6,75 миллион сўмлик тилла буюмларини ўғрилаб кетди, деб хабар берди Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати.
2017 йил 16 июль куни Боёвут тумани ИИБга ушбу туманда истиқомат қилувчи Холмурод Oмaнов (исм, фамилияси ўзгартирилган) мурожаат қилиб, 2017 йил 2 июлдан 3 июлга ўтар кечаси номаълум шахс уйига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб кириб, ётоқхонасидаги жавондан 1 дона нархи 1 миллион 650 минг сўмлик тилла никоҳ узугини, 1 дона нархи 900 минг сўмлик тилла никоҳ узугини, 1 дона нархи 900 минг сўмлик қора кўзли тилла узугини, 1 дона нархи 1,2 миллион сўмлик оқ кўзли тилла узугини ва нархи 2,1 миллион сўмлик тилла занжирини ўғирлаб, жами 6,75 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказганлигини маълум қилган.
Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятни аризачининг жияни Мадина Салимова (исм, фамилияси ўзгартирилган) содир этганлиги аниқланган.
Изоҳ (0)