Саудия Арабистонида ижтимоий тармоқларда ўзининг видеоларини тарқатган Хулуд исмли модель қамалиши мумкин. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Видеода модель қадимги Ушайкир фортида калта юбка билан кезгани акс этган.
https://twitter.com/50BM_/status/886614068768976897
Видео ижтимоий тармоқларда кескин баҳсларга сабаб бўлди. Айримлар қизни исломий қоидаларни бузгани учун қамашга чақирса, бошқалар қизнинг жасоратини таъкидлаб ўтди.
Саудия Арабистонида аёллар бошини ўраб юриши ҳамда абая номли узун кўйлак кийиб юриши мажбурийдир.
Изоҳ (0)