15 июль куни АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида полициячи қуролсиз аёлни отиб ўлдирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
АҚШга Австралиядан келган Жюстин Русчик август ойида турмушга чиқмоқчи эди.
Аёл уйининг яқинида рўй берган воқеа ҳақида полицияга маълумот бериш учун 911 рақамига қўнғироқ қилган эди. Аммо орадан 20 дақиқа ўтиб, унинг ўзи ҳалок бўлди.
Полиция бўлган воқеаларни ошкор қилмаяпти. Ҳатто аёлнинг қариндошлари ҳам унинг ўлими сабаблари ва шарт-шароитларидан бехабар. Шуниси маълумки, Русчик 911 га қўнғироқ қилиб, полиция чақирган. У уйининг яқинида жинсий тажовузга гувоҳ бўлгани айтилмоқда.
Воқеа жойига етиб келган полициячилардан бири шу пайтда кўчага чиққан Русчикни отиб ташлаган.
Аёлга қарата ўқ узган полициячининг исми-шарифи — Муҳаммад Нур. У Миннеаполис полициясида 2015 йилдан буён ишлаб келган. 31 ёшли полициячи устидан кўплаб шикоятлар келиб чиққан, шулардан иккитаси юзасидан тафтишлар ҳалигача давом этмоқда.
Изоҳ (0)