Каталонияда 110 компания, касаба уюшмалари, таълим гуруҳлари ва фаоллардан иборат иттифоқ иш куни давомийлигини тушлик вақтини камайтириш ҳисобидан қисқартиришни кўзда тутувчи ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қайд этишларича, мазкур чора иш куни давомийлигини мамлакатдаги ишчиларнинг ўз ташаббусига кўра қисқартириш бўйича навбатдаги қадам бўлди.
Амалдаги қоидаларига кўра, Испанияда иш куни тонг соат 9:00 дан бошланади, пешинда эса ходимлар қаҳва ичиш учун кичик танаффус олади. Сўнг иш 14:00 гача давом эттирилади.
14:00 дан бошлаб эса икки-уч соатгача давом этадиган тушлик вақти бошланади. Тушликдан қайтган ходимлар 20:00—21:00 гача иш жойида бўлади.
Ҳужжатнинг амалга оширилишини назорат қилувчи Реформа Ҳорариа гуруҳи вакили Фабиан Моэданонинг маълум қилишича, узоқ ва тартибсиз иш куни одамларнинг фаровонлиги ва оилавий ҳаётига салбий таъсир кўрсатади.
Унинг таъкидлашича, Каталония маъмурияти одамларнинг янада самаралироқ ишлашига имкон берувчи қайишқоқ давлат сиёсатини 2025 йилга қадар ишлаб чиқиш ниятида.
Изоҳ (0)