Қирғизистон ҳукумати президентлик лавозимига номзодлар давлат тилини эгаллаганлик даражасини «Қирғизтест» тизими бўйича аниқланишини кўзда тутувчи қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Номзодларни синовдан ўтказиш давлат тилини ривожлантириш бўйича ваколатли идора томонидан тузилган экспертлар комиссияси томонидан ўтказилади. Тест топшириш жараёни балларни ҳисоблашда инсон омили таъсирини истисно этиш учун тўлиқ автоматлаштирилган.
Президент сайлови тўғрисидаги қонунга биноан, давлат раҳбари лавозимига номзодлар давлат тилини «ўртачадан юқори» билиши лозим.
Номзодлар томонидан тест топшириш жадвали 31 июль — номзодларни илгари суриш муддати якунланганидан мамлакат Марказий сайлов комиссияси томонидан сўнг тасдиқланди.
Изоҳ (0)